Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бирлашиш дегани Аллоҳни зикр қилиш учун жамланишдан бошқа. Биринчи маънода қаерда бўлмасинлар, бирга ё бошқа-бошқа, уларни бир робита яъни Аллоҳни зикр қилиш робитаси боғлаб туради. Кейинги маънода эса зикр учун тўпланиш бўлиб, йиғин тугаши билан бирлик ҳам тугайди. Табаронийда Ҳайсамий ва Мунзирий ҳасан, деб билган иснод билан Абу Дардодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«… هُمْ الْمُتَحَابُّونَ فِي اللَّهِ مِنْ قَبَائِلِ شَتَّى وَبِلاَدٍ شَتَّى يَجْتَمِعُونَ عَلَى ذِكْرِ اللَّهِ»

«... Улар ҳар хил қабилалар ва ҳар хил ўлкалардан бўлган, Худо учун бир-бирларини яхши кўрадиган кишилар бўлиб, Аллоҳнинг зикри асосида бирлашадилар».


Шаҳид бўлмасдан шу мартабага эришадилар: Чунки шаҳидлар ҳам уларни ҳавас қиладилар. Бу дегани юқорида айтиб ўтганимиздек, улар пайғамбарлар ва шаҳидлардан ҳам афзал дегани эмас. Ўшалар ҳам ҳавас қиладиган фазлга эгадирлар, деганидир. Табароний «Кабир»да, Ҳайсамий, ҳасан, одамлари ишончли, деб билган иснод билан Абу Моликдан ривоят қилади: Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларида эдим.


}يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ {

„Эй мўминлар, (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганда сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар!“,                                                 [5:101]


ояти нозил бўлди. Биз у кишидан сўрадик. У киши:


«إِنَّ لِلَّهِ عِبَادًا لَيْسُوا بِأَنْبِيَاءَ وَلاَ شُهَدَاءَ يَغْبِطُهُمْ النَّبِيُّونَ وَالشُّهَدَاءُ بِقُرْبِهِمْ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Аллоҳнинг шундай бандалари борки, улар Пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам эмаслар, аммо қиёмат кунида Улуғ ва Буюк Аллоҳга яқин бўлганларини ва Аллоҳ олдидаги мартабаларини кўриб, уларга Пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», дедилар.

 

277-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

 

 

 

8